Шюррле муддатидан аввал "Боруссия"га қайтади

Aslanov Jasurbek
4 апр 2019, 15:49
"Фулхэм"да ижара асосида ўйнаётган ярим ҳимоячи Андре Шюррле муддатидан аввал Дортмунднинг "Боруссия" клубига қайтади.

"Фулхэм" 28 ёшли хавбекни 2020 йилнинг ёзигача ижарага олган эди, бироқ шартномада қуйидагича банд бор: Агар лондонликлар Чемпионшипга тушиб кетса, ижара муддатидан аввал тўхтатилади.

"Фулхэм" АПЛнинг 33-тур ўйинида "Уотфорд"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мавсум якунланишига 5 тур қолганда қуйи лигага тушиб кетди.

Шюррле жорий мавсум АПЛнинг 24та учрашувида иштирок этиб, 6та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild