

Жами 200 дона соат сотувга чиқарилади. Ҳар бирининг нархи 29 400 евро.
Компания маълумотларига кўра, соат корпуси 18 каратлик King Gold олтин ва оқ керамикадан тайёрланган. Коллекция Мбаппенинг катталар даражасидаги илк голига 10 йил тўлишига бағишланган.
Жорий мавсумда ҳужумчи клуб сафида барча турнирларда 39 ўйин ўтказиб, 40 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 200 миллион евро.




