Швеция ТЖнинг асосий футболчиларидан бирида коронавирус аниқланди
08 июн 2021 20:05
Янгиликлар
Швеция ТЖнинг асосий футболчиларидан бирида коронавирус аниқланди
Швеция термаси ярим ҳимоячиси Деян Кулушевски Евро-2020 олдидан COVID-19'га тест топширди.
Таҳлиллар “Ювентус” футболчисида коронавирус борлигини кўрсатди.
8 июнь куни Кулушевски шамоллаш аломатлари билан ТЖ тиббий бўлимига мурожаат қилганди. У карантинга олинди.
Терма устози Янне Андерссон 21 ёшли футболчининг ўрнига ҳеч кимни таркибга жалб қилмаслигини айтиб, унинг 14 июнь куни Испания билан ўйинга қадар сафга қайтишидан умид қилаётганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Швецияга “E” гуруҳида Словакия ва Польша ҳам рақиблик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
00:56
Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Эронни CAFA мусобақасида мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар