UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Гвардиола: "Эй, "Ливерпуль". Сен чемпионсан, табриклайман"  0 12:15Жейми Каррагер айни дамда дунёнинг энг яхши жамоасини айтди  2 11:55"Барселона"даги мактаб ўқувчиси ажойиб натижа қайд этди  8 11:31Почеттино: "Бекхэм "Тоттенхэм" футболчисига айланиши мумкин эди"  2 11:21Касбидан роҳат олаётган Алимурод Мамадаминов 61 ёшда!  0 11:16Неймар: "Мухлисларни тўғри тушунаман"  5 10:56Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"  10 10:49"Манчестер Юнайтед" қишда "Реал"нинг асосий футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 10:39Голландия чемпионати. "Аякс" - "Херенвен" 4:1  1 10:32Туркия Суперлигаси. "Газиантеп" - "Бешиктош" 3:2  0 10:25"Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари  10 10:20ЛаЛига. "Барселона" - "Валенсия" 5:2  2 10:10А Серия. "Интер " - "Удинезе" 1:0  0 09:35Нойер: “Бизга ишонч ва босиқлик етишмади”  2 09:30АГМК - "Динамо" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Швайнштайгер ҳозир қаерда? Янгиликлар

Швайнштайгер ҳозир қаерда?

Бир неча йиллар давомида Германия терма жамоасида ўйнаган Бастиан Швайнштайгер ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак.

У немис футболи учун борини берди. Ҳар доим майдондаги энг меҳнаткаш футболчи ҳисобланарди. "Басти" терма жамоа ва клуб миқёсида бир футболчи эришиши мумкин бўлган барча нарсага эришди. Футболга ихлосманд немислар уни "Fußballgott" лақаби билан аташади. Ушбу терминни тилимизга бевосита таржима қилсак, "футбол даҳоси" деганидир.
Хатто, немис футболи қироли - ҳам футболчи, ҳам мураббий тариқасида мундиални ютган биринчи инсон Франс Беккенбауэрни ҳам "Кайзер Франс" ("Қирол Франс") деб атаганлар. Бастини эса...



Терма жамоа билан мундиалларда икки бор бронза, 2014 йил эса олтин медалларга эга чиққан. "Бавария" билан ички чемпионатда чемпион бўлаверганидан зерикиб кетган, жамоаси фаворит деб ҳисобланган чемпионлар лигаси финалларида мағлуб бўлсада, ҳаракатдан тўхтамай 2013 йил бу бахтни принципиал рақибларига қарши баҳсдагина тотиб кўрди.



Басти 2015 йил Манчестер томон йўл олди. Балки, кейинчалик ўзининг энг катта хатоси сифатида "манкуниан"га айланган кунини эслар. Зеро, Жозе Моуринью учун ном, унвон, салоҳият муҳим эмас. Унга кимнингдир юзи ёқмаса ҳам, жамоасида кўришни истамайди. Ишонмасангиз, Касиляс ва Салаҳдан сўраб кўринг. Нима бўлганда ҳам Манчестердаги воқеалар Бастининг буюклигига заррача таъсир кўрсатолмайди.



2016 йилда терма жамоадаги фаолиятини якунлаб, ўзи Филип Ламдан қабул қилиб олган сардорлик боғичини Мануэль Нойерга топширгач, 2017 йил 21 мартда океан ортига йўл олди. Бу унинг кўҳна қитъадаги миссияси якунланганидан дарак эди.



Бугун баъзилар Бастианнинг қаердалигини-да унутган. У ҳозир МЛСда "Чикаго Файр" шарафини ҳимоя қилмоқда. Балки, вақти келганда мураббий сифатида Европага қайтиб, яна қитъани бўйсиндирар. Йиллар ўтиб, бу саволга ҳам жавоб топамиз.


Фаҳриддин Рўзиев

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг