Швайшштайгер ва Хави Мартинез жавоб ўйинини ўтказиб юборишади

2 апр 2014, 02:36
"Бавария" "Манчестер Юнайтед" билан бўладиган жавоб учрашувида Хави Мартинез ва Бастиан Швайнштайгер хизматларидан фойдалана олмайди.

ЕЧЛ чорак финал дастлабки баҳси "Манчестер Юнайтед" - "Бавария" ўйинида Хави Мартинез ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Хави Мартинез ундан аввалги ўйинда ҳам огоҳлантириш олганди. Шу сабабли у Мюнхенда бўладиган учрашувни ўтказиб юборишга мажбур. Шунингдек, ўйиннинг 90 дақиқасида Бастиан Швайтштайгер учрашувдаги ўзининг иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олди ва майдондан четлатилди. Демак Мюнхендаги беллашувни "Бавария" ўзининг "босс"исиз ўтказади.


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›