
"Биз хурсанд эмасмиз. Гол уришга уриндик, аммо буни амалга ошира олмадик. "Бавария" кучли жамоага қарши ўйнади, аммо рақибга зарба бериш учун имконият бермадик. Уларни ҳурмат қиламиз. Жавоб учрашуви жуда қизиқ бўлиши аниқ.
Ҳакам хар доим ҳам тўғри қарор қабул қилмади. Нима ҳам қилардик? Бугун яхши ўйин намойиш этдик. Гол урмаганимиз ёмон бўлди. Жавоб учрашувда ҳакам ўйини бошқара олади деган умиддамиз" - дейди футболчи.