Шупо-Мотинг "Бавария" асосий гуруҳига қайтди. У "Манчестер Сити"га қарши баҳсда иштирок этадими?

Aslanov Jasurbek
18 апр 2023, 01:15
"Бавария" ҳужумчиси Эрик Максим Шупо-Мотинг "Манчестер Сити"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Маълумотларга кўра, форвард 17 апрелдан умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. У сўнгги уч учрашувни тиззасидаги муаммо туфайли ўтказиб юборган эди.

Ҳужумчининг "шаҳарликлар" билан баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

Шупо-Мотинг жорий мавсум Бундеслиганинг 18та учрашувида 10та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker