

Отабек Шукуров учрашувда захирадан майдонга тушди ва рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Баҳсда 4:2 ҳисобида “Фенербаҳче” ғалаба қозонди.

Андреа Пирло шогирдлари айни вақт Туркия Суперлигасида 21 ўйин ўтказиб, 26 очко билан 9-ўринда бормоқда. “Фенербаҳче” эса 45 очко билан 2-ўринда турибди. Фотиҳликлар кейинги учрашувини 4 март куни уйда “Сивасспор”га қарши ўтказади.



