

- “Водий дербиси” қийин ўтишини билардик. Чунки ўйиндан аввал ҳар иккала жамоага очко жуда керак эди. Худога шукур, ғалаба қозондик. “Нефтчи” мухлисларини эса ғалаба билан қутлайман.
Уйда ўйнаш ҳар доим қийин кечади. Чунки ўз мухлисларинг кўз олдида тўп тепиш қўшимча босим юклайди. Умумий қилиб, маъсулият икки баробар ошади. Бугун эса айнан мана шундай қийин ўйинни бошдан ўтказдик, - деди Пўлатов.
"Нефтчи" матбуот хизмати



