

- Қийин учрашув бўлди. Мухлисларни яна стадионга қайтариш учун ғалаба қозонишни бошлашимиз зарур. Бугун муваффақиятга эришганимиздан хурсандман. “Обод” ҳам ёмон жамоа эмас. Ушбу беллашувда улар яхши ўйин намойиш этишди. Албатта навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Пўлатов.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда “Нефтчи” жамоаси айнан Шукурали Пўлатов томонидан амалга оширилган пенальти эвазига ғалабага эришди.
“Нефтчи” матбуот хизмати



