UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Шукур Жумабоев "Олмалиқ" йиғинига қўшилди Янгиликлар

Шукур Жумабоев "Олмалиқ" йиғинига қўшилди

Игорь Шквирин бошқарувидаги "Олмалиқ" жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
Айтишларича, жамоа иккинчи даврада юқори ўринлар учун курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шунга мос равишда тайёргарлик ҳам юқори савияда олиб борилмоқда. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоа машғулотларига Шўртандан икки ярим ҳимоячи Обид Жўрабоев билан Дилявер Абибулллаев келиб қўшилганди. Ундан ташқари Қизилқум ҳужумчиси Олим Навкаров ҳам иккинчи даврада Шквирин қўли остида тўп суришга жуда яқин турибди.

Олмалиқда селекция жараёни бу билан тўхтаб қолгани йўқ. Боиси клуб матбуот хизматининг сайтимизга маълум қилишича, куни-кеча жамоанинг ўқув йиғин машғулотларига Нефтчидан Шукур Жумабоев келиб қўшилган. Биринчи даврани Шўртанда ижара асосида ўтказган ушбу ярим ҳимоячи охирги пайтларда Нефтчи машғулотларида иштирок этиб келаётганди.

"Олмалиқ" Чирчиқда йиғин ўтказаётган "Металлург" билан кеча ўртоқлик учрашувида куч синашиб 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг голларига: Зафар Полвонов (2та), Шаҳбоз Эркинов, Санжар Шоаҳмедов, Маъмур Абдуллаев муаллиф қилди.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика