UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  5 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  6 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Шуҳрат Тошпўлатов: "Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган" Янгиликлар

Шуҳрат Тошпўлатов: "Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган"

Суперлига 22-турдан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912"(1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Йигитларимизга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Рақибнинг стандарт вазиятларда ҳавфли ўйнашини билардик. Мавсум давомида стандарт вазиятлардан кўплаб голлар уришган. Футболчилар ҳимояда тартибли ўйнашди. Ҳужумда юзага келган имкониятларнинг биридан унумли фойдаландик. Фурсатдан фойдаланиб кўп сонли мухлисларимизни ишончли ғалаба билан табриклайман",- дейди Шуҳрат Тошпўлатов.

- Бугунги учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамони жамоа дарвозабони бўлди...
- Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган. Ўйин ҳақиқий марказий номига мос бўлди. Йигитларга яна бир бор бутун вужуди билан ҳаракат қилгани учун раҳмат айтиб қоламан.

- Шерзод Насруллаевнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Шерзод Насруллаев ва Дилшод Саитовнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини билмаймиз. Ўйлайманки, ҳавфли эмас. Ечиниш хонасида кўрганимизда ҳам яхши эди. Жамоага бир неча кун таътил берамиз ва ўз қароргоҳимизда йиғиламиз.

- Бош мураббийнинг ёнингизда бўлмагани қийинчилик туғдирмадими?
- Албатта қийинчилик туғдиради. Рўзиқул Бердиевнинг тавсияларини ўйиндан олдин ва танаффус пайтида тинглаб футболчиларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Барибир озгина бўлсада ҳаяжон бўлди.

- Бугун "Насаф"нинг мавсумдаги энг оғир финалга тенг ўйини бўлдими?
- Шундай деса ҳам тўғри бўлади. Барча шу вақтгача ўтказган учрашувларимиз ичида энг оғир ғалабани қўлга киритдик. Ҳисоб ҳам буни айтиб турибди. Ғалаба қозониш учун рақибдан битта кўп гол уришинг керак.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика