Хорватия билан ўйинда ҳал қилувчи голни жуда ажойиб тарзда урган Болтабоев "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси саналади. Жамшид бу йил биринчи лигада "Пахтакор-2" шарафини ҳимоя қилди. Шу боис ушбу жамоа мураббийи Шуҳрат Раҳмонқуловдан Болтабоев ҳақида фикрларини сўрадик.
- Биласизми Жамшиднинг бу йил биринчи лигада ўйнагани, ЖЧда унга катта фойда келтирмоқда. Чунки биринчи лигада у ўзидан катта ёшдаги футболчиларга қарши тўп тепди. Бу эса Болтабоевнинг ўз кучига бўлган ишончни ошириб юборди. Мана барчамиз кўряпмиз, Жамшид ЖЧда рақибларидан ҳайиқмай ўйнамоқда.
- Жамшид универсал футболчи. Ҳимояда ҳам ярим ҳимояда ҳам бемалол ўйнай олади. Бундай тоифадаги футболчилар ҳар қандай жамоага керак.
- Болтабоев биринчи лигада жорий мавсумдан буён ўйнай бошлади. Ёш бўлишига қарамай харакатлари ёмон эмас. Шунинг учун ҳам у бу йилги ўйинларнинг деярли барчасида иштирок этди. "Пахтакор-2"да уни ҳимояда ва ярим ҳимоя чизиқларида ўйнатдик.
- Футболчимизнинг ҳарактери ҳам жуда яхши. Гарчи мана бу йилги чемпионат ўйинларида голлар уришига қарамай, ортиқча талтайиб кетмади. Шахсан менга унинг инсонийлик жиҳати ва ўйини ёқади.
- ЖЧдан кейин ҳам Болтабоев ҳар хил асоссиз гапларга қулоқ солмай, ўз устида ҳар галгидек ишлашда давом этса келажакда ундан янада ажойиб футболчи чиқади. Жамшиднинг келажаги порлоқ.
Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.