UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  9 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  33 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Яна майдонга қайтганимдан хурсандман" Янгиликлар

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Яна майдонга қайтганимдан хурсандман"

"Локомотив" ҳимоячиси ўтган йил "Насаф" билан кечган баҳсда оғир жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Кеча ўтказилган "Локомотив" - АГМК  ўртоқлик учрашувида Шуҳрат Муҳаммадиев бир йилдан зиёд танаффусдан сўнг майдонга қайтиш билан бирга ўзи учун янги чап қанот ҳимоясида тўп тепди. Клубимиз матбуот хизматига берган интервьюсида Муҳаммадиев дастлабки таассуротлар ҳақида тўхталди. 


- Бир йилдан сал кўпроқ вақт ўтиб яна майдонга қайтдингиз.  

- Футбол ўйнашим ўзим кутгандан ҳам чўзилиб кетди. Лекин асосийси яна яшил майдонга қайтдим ва бундан жуда хурсандман. Кеча АГМК билан ўртоқлик учрашувида бир бўлим ҳаракат қилдим. Тўғриси, анча пайт ўйнамаганим учун ҳаяжон сезилди.


- Бу ўйинда бош мураббий сизни чап қанот ҳимоясида синаб кўрди. 

- Ҳа, шундай. Энди бу чизиққа кўникмаганим учун баъзи вазиятларда позицион хато қилдим. Лекин барибир футболчи мураббий айтган жойда ўйнаб ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Машғулотларда ҳам чап қанот ҳимоясида синаб кўришяпти. Тез орада ўйнаб кетаман деб умид қиламан.


- Жароҳатдан қутилиб сафга қайтиш анча чўзилиб кетгандек?

- Ўтган йил май ойида жароҳат олган бўлсам, кузга бориб майдонга қайтишимни айтишганди. Бироқ икки бор операция столига ётишга мажбур бўлдим. Биринчи операциям яхши ўтмаган экан, иккинчи бор яна операция қилдиришга тўғри келди.


- Расмий ўйинларда ҳам чап қанотда ўйнашга тўғри келса бу сиз учун қийин бўладими? 

- Албатта, осон бўлмайди. Чунки бунгача тўрт йил "Машъал"да ва яна тўрт йил "Насаф"да фақат ўнг қанот ҳимоясида тўп тепганман. "Локомотив"га келганимдан бери ҳам ўнг қанотда ўйнаб келаётгандим. Лекин барибир бош мураббийимиз кўрсатмасига амал қилишим керак. Чунки майдонда футболчи ўйнайдиган жойни мураббий белгилаб беради.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика