UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  37 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  384 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  15 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  7

Шуҳрат Муҳаммадиев: “Секейрага кўпроқ вақт бериш керак” Янгиликлар

Шуҳрат Муҳаммадиев: “Секейрага кўпроқ вақт бериш керак”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Шуҳрат Муҳаммадиев фикрларига қулоқ тутдик.

“Қўқондан очко билан қайтишни истагандик. Афсуски, ҳакамлар чиқарган баъзи тушунарсиз қарорлар режаларимизни бузиб ташлади. Ўйиндан кейин матбуот анжуманида бош мураббийимиз айтган фикрларга қўшиламан. Биз Қўқонга катта мақсадлар билан келгандик. Натижа учун охиригача курашдик. Ҳакам эса кутилмаган қарорлари билан ўйинни “бузиб” қўйди.

Бу билан ўзимизни оқламоқчи эмасман. Бироқ ҳакамнинг тушунарсиз қарорларии бизни руҳан “синдирди”. Охирги вақтларда матбуотда ҳакамлар мавзуси жуда кенг муҳокама қилинмоқда.

Мавсум бошида “Локомотив” совринли ўринлар учун курашга қўшилганди. Бугунги мағлубиятдан кейин 3-ўрин учун имкониятларимиз жуда камайиб кетди. Бироқ биз профессионалмиз ва охиригача курашамиз. Навбатдаги учрашувларда ижобий натижа қайд этиш учун майдонга тушамиз.

Секейра ҳақида нималарни айтишим мумкин? У ажойиб мутахассис. Европача футболни жамоамизга олиб кирди. Унга кўпроқ вақт бериш керак. Бундай даражадаги мутахассисларни таклиф қилиш бизнинг футболимизга фойдали”, - дея сўзини якунлади Муҳаммадиев.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика