Шуҳрат Мақсудов: "Тўғри йўлдамиз"
21 апр 2022 21:20
Янгиликлар
Шуҳрат Мақсудов: "Тўғри йўлдамиз"
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрлари билан ўртоқлашди.


"Авваламбор, жамоамиз мухлислари, клуб ходимларини ғалаба билан табриклайман. Кубокдаги юришимизни давом эттириш учун навбатдаги қадамни ташладик. Гуруҳимиз кучли эди. Ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрдик.
Биринчи бўлимда таркибимизда 4 нафар, иккинчи бўлимда 7-8 нафар тарбияланувчимиз ҳаракат қилди. Ўйлайманки, ўйинни бузишмади. Футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Билол Туплиевдан хурсандман. Барча ёшлар яхши тўп тепишди. Биз тўғри йўлдамиз.
"Нефтчи" билан ўйинга тайёргарлик учун вақтимиз қисқа. Бу ҳам яхшиликка. Кучли жамоа, таркиби ҳам шундай. Ғалаба ва чиройли ўйин учун майдонга чиқамиз", – деди Шуҳрат Мақсудов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар