UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  1 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 3:4 (матнли трансляция)  33 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  66 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1

Шуҳрат Мақсудов: "Аламли мағлубият" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Аламли мағлубият"

Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури доирасидаги АГМК 3:1 "Бунёдкор" учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Ўйинга тўхталишдан олдин бутун халқимизни Ҳайит байрами билан табриклайман. Учрашувга тўхталадиган бўлсам, АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жуда аламли мағлубият. Бу футбол. Ўзингиз ҳам кўрдингиз, 1-таймда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Ҳатто 2-бўлимдаги пенальтили вазиятгача ҳам устунлик биз томонда эди. Вазиятлардан фойдалана билмадик. Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади.

- Нимани эвазига устунлик рақиб томонга ўтиб кетди, деб ўйлайсиз? Қизил карточка, ҳисоб ҳам "Бунёдкор" фойдасига эди...

- Яна бир бор такрорлайман. Биз устунликни топшириб қўймадик. Шунчаки, вазиятлардан фойдалана билмадик — омад келмади. 1:0 бўлиб турганда яна битта гол урсак, эҳтимол, барчаси бошқача бўлар эди. Бу футбол. Мен шогирдларимга ҳам ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Тўғри, ютқаздик. Лекин ҳаёт давом этади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика