"Қўқон-1912": Шуҳрат Ғаниевга миннатдорчилик билдирамиз!
27 сен 2020 07:45
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Шуҳрат Ғаниевга миннатдорчилик билдирамиз!
2012 йилда ўзбек футболининг 100 йиллиги арафасида “Қўқон-1912” жамоаси яна ўз фаолиятини тиклади. Жамоа республикада биринчилардан бўлиб ўз-ўзини маблағ билан таъминлайдиган, бошқа хомий ташкилотларнинг қўлига қарамайдиган жамоа бўлди. Бу ишларга ўша пайтдаги вилоят хокими, вилоят футбол федерациясининг президенти Шуҳрат Мадаминович Ғаниев бош бўлдилар. Ўзбекистон республикаси президенти , муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари” тўғрисидаги фармонлари асосида Фарғона вилоятида бир нечта хусусий футбол жамолари пайдо бўлди. Албатта бу ишларга вилоят хокими Шуҳрат Ғаниев бош-қош бўлдилар.
“Қўқон-1912” жамоаси ҳар доим вилоят хокимининг диққат эътиборида бўлиб келди. Жамоанинг юқори дивизионга чиқиши ва ушбу кунда суперлигада ўз ўрнига эга бўлишида ўзларининг қимматли маслаҳатлари ҳамда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаганликлари учун жамоамиз номидан Шуҳрат Мадаминович Ғаниевга чексиз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.
У кишига мустаҳкам соғлик, оилаларига хотиржамлик ҳамда юртимиз равнақи йўлидаги ўта маъсулиятлари вазифаларида улкан зафарлар тилаймиз !, - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар