UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  10 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0

Шуҳрат Файзиев: "Акобир Тўраев Бақоевга ўхшашиб кетади" Янгиликлар

Шуҳрат Файзиев: "Акобир Тўраев Бақоевга ўхшашиб кетади"

ЎФФнинг ортда қолган 2013 йил якунларига бағишлаб ўтказилган тадбирида турли хил номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланганди.
“Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси” номинация бўйича бира тўла уч нафар футболчи эътироф этилди. Жамшид Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев ҳамда Акобир Тўраев. Аҳамиятлиси уларнинг барчаси кузда БААда ўтказилган кичик жаҳон чемпионати иштирокчиларидир. Бу йил 18 ёшга қадам қўядиган ушбу футболчиларнинг мураббийлари билан суҳбатлашиб шогирдлари хақидаги фикрларини билишга қизиқдик.

Бухоролик Акобир Тўраев бир неча йил мобайнида “Бухоро” ёшлар жамоасида ўйнади. Эндиликда иқтидорли ҳужумчи асосий таркиб билан шуғулланмоқда. Унинг профессионал футболдаги биринчи мураббийи Шуҳрат Файзиевдир.

- Акобирни “Энг яхши ёш футболчи” деб топилганидан хурсандман - дейди Файзиев. - Иқтидорли йигит. Ўзига ишонадиган, тиришқоқ бола. Унда ҳужумчиларга хос бўлган хусусият бор. Тўраев ҳозирда асосий таркиб аъзолари билан машғулот ўтказмоқда. Унинг бу йил ҳам асосий таркибда ўйнаш имконияти юқори. Асосийси бунинг учун ҳаракат қилмоқда. Ақл билан ўйнашга интилади. Кўпинча ўйинлари билан Улуғбек Бақоевни эслатиб юборади. Насиб килса келажакда миллий терма жамоамиз ва “Бухоро” учун кўп йиллар мобайнида ўйнайди.

- Акобир 1996 йилда таваллуд топган. Шуни инобатга оладиган бўлсак, у учун ҳали ҳаммаси олдинда. Агарда ўз устида ишлашни канда қилмаса, ундан кучли ҳужумчи етишиб чиқиши аниқ.

- Шогирдимнинг камчиликларига келадиган бўлсак, Тўраев бироз қайсаррок йигит. Лекин бошқалар билан яхши чиқишади. Муомаласи ҳам чакки эмас. Шунингдек у тўп билан кўпроқ ишлаши ва рақибини алдаб ўтиб голлар уришни ўзлаштириши керак.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика