«Штутгарт» «Ювентус»дан ярим ҳимоячи сотиб олди ФОТО

Narzulla Saydullayev
2 июл 2017, 09:21
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Анастасиос Донис «Штутгарт»га ўтди.

20 ёшли грециялик футболчи Германия клуби билан 2021 йилга қадар шартнома тузди.

Transfermarkt портали хабарига кўра, туринликлар бу трансфердан 3 миллион евро олишди.

Ўтган мавсумда Донис «Ницца» сафида ижарада ўйнади. У Франция чемпионатининг 18та ўйинида 5та гол урди ва 1та голли пас берди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: vfb.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›