UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  5 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  9 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  6 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8

Шохруҳ Холматов: "Нефтчи"га қарши ўйин осон бўлмайди" Янгиликлар

Шохруҳ Холматов: "Нефтчи"га қарши ўйин осон бўлмайди"

Хабарингиз бор, 15-ноябрь куни ПРО-Лиганинг 17-тури доирасида Яйпаннинг "Турон" клуби ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилади.

 Биз мазкур дерби учрашуви олдидан "Турон" жамоаси сардори Шохруҳ Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Шохрухбек, дастлаб мухлисларга ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз...

- Мен 1993-йилда Қўқон шаҳрида туғилганман. Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилардим, бу спорт турига бўлган меҳрим жуда кучли эди.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган? Футболда илк бор қайси жамоа сафида майдонга тушгансиз?

- Биринчи мураббийим Воҳиджон Хакимов бўлганлар. Мен у киши қўл остида 12 ёшимдан бошлаб футбол ўйнашни бошлаганман ва шу даражага етишишимда ҳиссалари катта бўлган. Илк бор Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида катта футболга кириб келганман. 

- "Турон" клуби сафига қачон қўшилдингиз ва бу қандай юз берди?

- "Турон" сафига 2018-йилда келиб қўшилганман. Ўшанда мени жамоага клуб спорт директори Собир Ҳамидов таклиф қилганди. 

- Сизнингча, якшанба кунги "Нефтчи"га қарши ўйин қандай руҳда ўтади?

- "Нефтчи"га қарши ўйин шиддатли руҳда ўтиши аниқ. Чунки айни дамда икки жамоага ҳам 3 очко жуда ҳам зарур. Шу куни томошабоп, мухлисларга ёқадиган беллашувларга бой учрашув бўлади деб ўйлайман.

- Жорий мавсумда "Турон" жамоаси олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Жамоамиз олдида фақат ва фақат Суперлига йўлланмасига эга чиқиш вазифаси турибди. Насиб бўлса мавсум якунида бу истагимизга эришамиз деган умиддаман.

- Хориж футболида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Хориж футболида Италиянинг "Милан" ҳамда Англиянинг "Челси" клубларига мухлислик қиламан.

- Севимли футболчингиз ким?

- Ёшлигимдан ва ҳозиргача ҳам Бразилия терма жамоаси аъзоси Тияго Силванинг ўйинларига жуда қизиқаман. 

- Сиз "Турон" жамоаси сардорисиз. Айтингчи, жамоа сардори зиммасига қандай масъулиятлар юкланади?

- Жамоа сардори майдондаги аҳилликни таъминлаш, шунингдек ўйновчи мураббий вазифасини ҳам бажариши керак деб ўйлайман. 

- Жамоа мухлисларига тилакларингиз...

- "Турон" клуби мухлислари биринчи навбат соғ-саломат бўлишсин. Бизни ҳамиша ҳозиргидек қўллаб-қувватлашдан чарчашмасин. Мавсум якунида Суперлига йўлланмасини биргаликда нишонлаймиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика