UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  0 20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  23 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  2 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  13 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Шохруҳ Эшбўтаев: “Машъал” билан дўстона равишда хайрлашдим” Янгиликлар

Шохруҳ Эшбўтаев: “Машъал” билан дўстона равишда хайрлашдим”

“Машъал” таркибида ишончли ўйинлари орқали мухлислар эътиборига туша бошлаган Шохруҳ Эшбўтаев ўтган мавсум кутилмаганда оёғидан жарохат олиб сафдан чиққанди.

Иқтидорли дарвозабон шундан сўнг маълум муддат жарохатини даволаш билан машғул бўлди. Хабарингиз бор, “Машъал” бу йилги мавсумни ПРО-Лигада ўтказади. Хўш, Эшбўтаев “газчилар” таркибида қолиб, фаолиятини давом эттирадими? Жарохатдан сўнг, бугунги аҳволи қандай? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида, Шохруҳ билан суҳбатлашдик. 


- Шоҳруҳ,  ўтган мавсумда кутилмаганда олган жарохат туфайли маълум муддат майдон ташқарисида юрдингиз. Бугунги кунда холатингиз қай даражада?

- Авваламбор ассалому алайкум! Сайтингизни орқали барча юртдошларимизни кириб келган янги йил билан табриклайман! Дарҳақиқат, ўтган мавсум “Қўқон-1912”га қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотда кутилмаганда жарохатга йўлиқиб, сафдан чиққандим. Шундан кейин шифокорлар назоратида бўлдим. Уйда даволаниш жараёнини ўтказдим. Худога шукур, мен учун ҳаммаси ортда қолди. Бугунги кунда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. 

- Индивидул машғулотларни қачондан бошлагансиз?

-Бундан бир ой аввал ўзим якка тартибда шуғулланишни бошлаб юборганман. Тикланиш жараёнини деярли тугатдим. 

- 2021 йилги мавсум “Машъал” учун омадсиз якунланди. Жамоа яна ПРО-Лигага равона бўлди. Сизнингча жамоага нима ёки ким етишмади?

- Биласиз “Машъал” ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоалардан бири. Афсуски жамоа ПРО-Лигага тушиб кетди. Бу жиддий йўқотиш деб ўйлайман. Клубни қуйи лигага тушиб кетганига кимнидир айбдор қилиб кўрсатиш ўринсиз деб ҳисоблайман. Ёки нимадир етишмади деб айтишни кераги йўқ. Тақдиримизга шундай ёзилган экан, якунда шундай бўлди. 

- Адашмасам, жамоа билан тузган шартномангиз бор. Шундай экан бу йил ҳам “Машъал”да қолиб, фаолиятингизни давом эттирасизми?

- Тўғри “Машъал” билан амалда шартномам мавжуд эди. Аммо яқинда клуб раҳбарияти билан учрашиб, дўстона равишда шартнома икки томонлама бекор қилишини илтимос қилдим. Чунки менда бу йил ҳам Суперлигада ўйнаш иштиёқи кучли. Шу сабабли жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. Шу фурсатдан фойдаланиб, “Машъал” жамоаси раҳбариятига, клубнинг барча ишчи ходимларига ва мухлисларига жуда катта миннатдорчилик билдираман. Катта футболда ўз ўрнимни топишимда бу жамоанинг ўрни беқиёс.   

- Кейинги режалар қандай?

- Ҳозирча уйдаман. Аниқ таклифлар бўлгани йўқ. Шу сабабли аниқ бир қарорга келмадим. Яқин кунларда янги жамоам сафига бориб қўшиламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика