Шохруҳ Эшбўтаев: “Дебютим муваффақиятли чиққанидан хурсандман”

Aslanov Jasurbek
19 мар 2017, 01:19
Олий лиганинг 3-турида “Сўғдиёна футболчилар ўз майдонларида “Олмалиқ”дан (3:2) устун келишди. Беллашувдан сўнг жамоа посбони Шохрух ЭШБЎТАЕВ ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

-Ўйин  жудаям оғир ўтди. Ҳисобда ортда қолишимизга қарамай жамоа билан бир мушт бўлиб ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Бугун олий лигада дебют ўйинимни ўтказдива ва  у муваффақиятли  кечганидан хурсандман.  Бизни барча қўллаб-қувватлаган муҳлисларимизга раҳмат.

Дилдора Холбоева,

“Сўғдиёна” матбуоти хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›