

Айтишларича Норбековга Қозоғистон клубларидан бири жиддий қизиқмоқда. Бироқ айнан қайси жамоа эканлиги ҳозирча сир тутилмоқда. Агентлар бу борада бекободликлар билан музокара ўтказмоқда. Яқин орада аниқ бир тўхтамга келингач, бу ҳақда тўлиқ маълумот бериш мумкин.
Айтиш лозимки, Шохназар жорий мавсум “Металлург” сафида олий лигада 16та ўйин ўтказиб, 2та гол уришга эришди.



