Шотландиянинг янги бош мураббийи номи маълум

16 фев 2018, 00:54
Шотландия футбол федерацияси янги бош мураббийи борасида бир тўхтамга келди.

Sky Sports нашри хабарига кщра, 59 ёшли шотландиялик мутахассис Алекс Маклиш терма жамоа рулига келади.

Мураббийнинг шарномаси 2020 йилга қадар амалда бўлади.

Маклиш “Бирмингем” ва “Астон Вилла” сингари жамоаларда ишлаб, ном қозонган. Унинг сўнгги иш жойи Мисрнинг “Замалек” клуби бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›