Шотландия – Украина ўйини тақдири маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
6 мар 2022
"Шахтёр" футболни ривожлантириш директори Дарио Срна УEФА президенти Александр Чеферин билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди.

"Мен Александер Чеферин билан гаплашдим. У Украина футболини ҳимоя қилади. Тушунаман, ҳозир ҳеч ким футбол ҳақида ўйламаяпти, бироқ УEФА президенти Украина ва Шотландия ўртасидаги ўйин июнга кўчирилишини айтди", – деди Срна.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Глазгода  ЖЧ-2022 плей-офф ўйини доирасида Шотландия – Украина ўйини бўлиб ўтиши керак эди, аммо ҳозирги пайтда Украинада уруш сабабли барча футбол мусобақалари тўхтатилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Денисов Time