Шота Арвеладзе: "Хотиржамликка берилмаймиз"
17 авг 2019 21:43
Янгиликлар
Шота Арвеладзе: "Хотиржамликка берилмаймиз"
Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
- Ўйинлар оралиғи қисқа бўлгани сабабли тикланиш омон эмас. Тез гол урганимиз яхши бўлди, улар ҳимояда жуда зич ўйнашаётганди. Иккинчи голдан кейин эса бўш ҳудудларни топиш осонроқ кечди. Умуман олганда, баҳсни назорат қилдик. Бизни терма жамоалар ўйинига қадар яна муҳим учрашувлар кутиб турибди.
Навбатдаги беллашувларда ҳам ғалаба қозонишга интиламиз. Суръатни йўқотмай, хотиржамликка берилмаймиз. Рақибга кейинги ўйинларда омад тилайман, - дейди Арвеладзе. 
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар