UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Шота Арвеладзе "Спартак" билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди Янгиликлар

Шота Арвеладзе "Спартак" билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди

"Спартак" - "Пахтакор" (4:0) учрашувидан сўнг "шерлар" устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Расмий ўйинлардан яна ўртоқлик учрашувига қайтганимиз халал бергани йўқ. Рақиб кучли жамоа "Спартак" эди. Ўзимизни текшириб олишга яхши чорлов. Ишлашимиз керак бўлган жиҳатларни ўзимиз учун кўриб, белгилаб оламиз. Савия, тезлик, яккакурашлар борасида муаммо борлиги кўринди. Жисмоний тарафдан имкониятларимизни ўстиришимиз керак. Менимча, шундай кучли жамоалар билан кўпроқ ўйнаб, юқори суръатдаги ўйинларга мослашишимиз керак.

Олдинда бизни чемпионат ва Чемпионлар лигаси кутмоқда. Осиёда ҳам кучли жамоалар кўп, халқаро ўйинлар юқори суръатда ўтади. Тезлик ва жисмоний жиҳатни ўстиришимиз лозим.

"Спартак" стадионида шароитлар ажойиб, майдон аъло ҳолатда. Уларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман.


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика