UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  6 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7

Шота Арвеладзе расман лавозимини тарк этди ва шундай деди: "Пахтакор"дан кетяпман, лекин жамоа мухлиси бўлиб қоламан" Янгиликлар

Шота Арвеладзе расман лавозимини тарк этди ва шундай деди: "Пахтакор"дан кетяпман, лекин жамоа мухлиси бўлиб қоламан"

"Пахтакор"нинг грузиялик мураббийи Шота Арвеладзе ўзининг "Instagram"даги саҳифасида клубдан кетганини маълум қилди.

Қўйилган постда шундай дейилади: "Уч йил ўтди. Бугун мен "Пахтакор" бош мураббийлигидан кетдим. Ўтказилган ажойиб, муваффақиятли, чиройли ва қизиқарли 3 йил ўтди. Мухлисларга, жамоага, футболчиларга, бошқа бизни қўллаб-қувватлаб келган барчага миннатдорчилик билдираман. Бобур Шодиев, Улуғбек Муҳамедов, Дмитрий Адисман ва "Пахтакор"га жамоани бошқариш имкониятини тақдим этишгани учун алоҳида ташаккур айтаман. Жамоага ёшларни жалб этишга интилдик, ўйин услубини ўзгартирдик. Клубга келажакда ҳам муваффақиятли одимини давом эттиришини ва доимо кучли бўлиб қолишини тилайман. Мен энди жамоа бош мураббийи эмасман, лекин доимо "Пахтакор" мухлиси бўлиб қоламан. Фаолиятимдаги ушбу саҳифа менга катта тажриба берди ва Ўзбекистондаги ҳаётим ажойиб тарзда ўтди. Биз жуда зўр жамоа бўлдик ва мен буни ҳеч қачон унутмайман", деб ёзади хайрлашув мактубини Арвеладзе.

Шу ўринда сайтимиз орқали Шота Арвеладзени "Пахтакор"дан кетаётгани ҳақида кеча хабар бергандик. "Championat.asia" маълумотларига кўра, Шота Арвеладзенинг олдида Осиё ва Европадан қатор таклифлар мавжуд. Хусусан Хитой, Қатар, БАА ва Туркия клублари Арвеладзенинг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Грузиялик мутахассис айнан қайси жамоа таклифини кўриб чиқиши ва кимнинг фойдасига қарор чиқариши номаълум.

"Пахтакор"дан кетиши эса мазкур таклифлар туфайли юз келмаганлиги айтилмоқда. Зеро Арвеладзенинг олдида доимо таклифлар бўлган ва грузиялик мутахассис ҳар гал "Пахтакор"да қолишни афзал билганди.

Шота Арвеладзе "Пахтакор"га ёзган мактубида айнан нима учун жамоада қолмагани ҳақида тўхталмаган.

Рейтинг: +83   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика