

"Биринчи навбатда жамоа раҳбариятига, барча ходимларга раҳмат айтмоқчиман. Қийин мавсумда кичик тарих ярата олдик. Чемпионлик билан ҳаммани табриклайман. Ўйлайманки, чемпионатни чиройли ва ҳақли ғалаба билан якунладик. Энди бор эътиборимизни кубок баҳсларига қаратамиз", - Шота Арвеладзе.

"Кубок баҳслари 20 кун давом этишини ҳисобга олсак, блиц-турнир деб атаган бўлардим ва унга астойдил тайёргарлик кўрамиз.
Козак ва Ҳамробековнинг ҳолати? Козак коронавирусдан тузалиб, машғулотларни бошлаб юборган. Ҳамробековнинг ҳолати эса биз хоҳлагандек эмас, лекин тез орада сафга қайтишига умид қиламиз".




