UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  8 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Шота Арвеладзе: "Пешқадамлардан бири билан кескин ўйин ўтказамиз" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Пешқадамлардан бири билан кескин ўйин ўтказамиз"

Бугун Суперлига 7-турига старт берилади. Тошкентда "Пахтакор" жамоаси Бекободнинг "Металлург" клубига қарши баҳс олиб боради.

Учрашувдан олдин "шерлар" устози Шота Арвеладзе бўлажак ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Аста-секинлик билан чемпионатнинг қизғин палласи кириб бормоқда. Биринчи давра ўртасига етиб келдик. Ҳозирча яхши ўйин намойиш этяпмиз, аммо ҳеч нарсага қарамай, олдинга қараб бориш, ўйинни янада яхшилаш устида ишлашда давом этиш керак. Ҳеч бир рақибни шунчаки енгиб бўлмайди. Энди ҳар бир учрашув аҳамияти ортиб бораверади. Биз доимгидек ҳужумкор ва ишқибозларга ёқадиган чиройли ўйин намойиш этишга интиламиз.Рақибларни ҳурмат қиламиз ва ҳар бир учрашувга жиддий муносабатда бўлишга уринамиз.

"Металлург" яхши жамоа. Улар охирги икки йилда яхши жамоалардан бирига айланишди. Таркибида бир қатор тажрибали ва яхши ижрочилари бор. Ҳар бир клубга жиддий қаршилик кўрсата оладиган салоҳиятга эга. Бизнинг вазифамиз эса чиройли футбол кўрсатиш ва зафар учишга уринишдир.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика