UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  22 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  38 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" характер кўрсатди, Хави эса мастер, футбол афсонаси" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" характер кўрсатди, Хави эса мастер, футбол афсонаси"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе устози иштирок этди.

"Ажойиб футбол кечаси бўлди, минглаб мухлислар, ажойиб об-ҳаво. Биз футболни яхши кўрадиган жамоага қарши ўйнадик. Шундай жамоага қарши ўйнаш доим ажойиб. Ўйлашимча биз ҳам класс намойиш этдик. Юқори савияда ўйнай олишимизга ишониш керак.
Бугун биз характер ҳам намойиш қилдик. Икки марта ҳисобда ортда қолиб ҳисобни тенглаштира олдик. Йигитлар тезкор ўйин намойиш этишди. Умуман олганда яхши ўйин бўлди.

Ҳа, рақиб сафида жаҳон юлдузлари ўйнашди. Аммо улар билан тенгма-тенг ўйнашимизга ўзимиз ишонишимиз керак. Ғалаба қозонишни ўрганиш лозим. Ўзбек халқи очиқ ва ҳужумкор ўйинни яхши кўради. Бу бизнинг услубимиз ва кўплаб ҳужум қилиб ғалаба қозонишимиз керак.



Албатта тезкор гол ўтказганимиз доим таъсир қилади. Хави мастер, футбол афсонаси. Унга ярим метр бўш жой қолдирсангиз етарли эканини кўрдик.

Элдор Суюновнинг жароҳати тузалди. Шифокорлар уни имкон қадар тез тайёрлашга ҳаракат қилишди. У ёшлар лигасида учта ўйинда майдонга тушди ва биз билан бирга машғулотларда ишламоқда. Суюнов ўйин ритмига кириб олиши керак. Ўтказиб юборилган голларда эса Қуввтовни айбламаган бўлардим. Хави Касильяс ва бошқа кучли дарвозабонларга ҳам гол урган. Бу ерда маҳорат ўз сўзини айтди", - дейди Шота Арвеладзе.

Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика