UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  0 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  13 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  6 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7

Шота Арвеладзе: "Охирги 20 дақиқада жамоалар кейинги ўйинни ўйлай бошлашди" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Охирги 20 дақиқада жамоалар кейинги ўйинни ўйлай бошлашди"

ОЧЛ 4-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Ал Ҳилол" билан нурсиз дурангга имзо чекди.

Пахтакор

Лига чемпионов АФК. Группа B . 4-тур

18/09/2020, 00:00

0
:
0
Cancelled

Аль-Хиляль

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

- Икки турли бўлимларга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлим кўпроқ кутилганидек кечди, жамоалар яхши ҳаракат қилишди. Вазиятлар яратишга уриндик. Рақиб тўпни назорат қилиш, тўғри ўйнашга интилди. Шогирдларимга биринчи бўлим учун миннатдорчилик билдираман. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ўйинчилари оғирроқ оёқ билан ўйнашди. Уч кунда ўйин режимида бу оддий ҳолат. Футболчилар кўп таваккал қилишни исташмади. Қисқа муддатли турнирларда очкони қўлга киритиш, кейинги ўйин ҳақида ўйлаш рўй беради. Йигитларни икки яхши ўйин билан табриклайман. Тўп ва суръатни назорат қилдик, аммо баъзида тажовузкорлик етишмади. Зарбалар бериш, тўпни узатишлар етишмай қолди. Жамоамга кейинги икки ўйинда ишонаман.

Сюрпризларни кузатмадик. Биз назарда тутган ҳолатларни рақиб ҳам эътиборга олди. Биринчи бўлимда анча очиқ ўйин кечди. Иккинчи бўлимнинг охирги 20 дақиқасида ҳамма очко ва кейинги ўйин тўғрисида ўйлай бошлади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика