UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  0 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  4 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  7 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1 19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0

Шота Арвеладзе: “Нима учун сиз фақат бир футболчи билан тушлик қилаяпсиз?” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Нима учун сиз фақат бир футболчи билан тушлик қилаяпсиз?”

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Шота Арвеладзе ва ўйининг энг яхши футболчиси Игорь Сергеев иштирок этди.

“Барча мухлисларни, йигитларни ғалаба билан табриклайман. Йирик ҳисобда ютдик. Аммо ўйин жуда яхши бўлгани йўқ. Айниқса биринчи таймда тўп йўқотишлар бўлди. Рақибга кўп ҳам имконият бердик деб ўйламайман. Эронликлар прессинг қилишди. Менимча иккинчи таймда улар чарчаб қолишди. Чиройли голлар урдик, тўртинчи голимиз ҳам тоза эди”, - дейди Шота Арвеладзе. 

“Бош мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Энг асосийси ғалабага эришдик, гол ўтказмадик бу ҳам яхши натижа. Афсуски учинчи голимни ҳисоблашмади, ўша вазиятда оффсайд йўқ экан. Балки кейинги ўйинда оффсайдан урсам ҳисоблашар. Бугун кўплаб мухлислар стадионга келишди. Уларга раҳмат айтаман”, - дейди ўйининг энг яхши футболчиси Игорь Сергеев.

- Биринчи таймда жуда кўп ноаниқ паслар бўлди. Драган Чераннинг ўзида кўп хатолар бўлди. Бу мавсум аввали бўлгани учунми? Элдорбек Суюновнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз. У биринчи таймда икки марта жамоани қутқарди. 

- Алоҳида футболчиларга тўхталиб ўтмайман. Дарвозабон дарвозада турибдими демак у тўпни қайтариши керак. Бошқа футболчилар ҳам жамоага ёрдам бериши керак. 

- Ўйиндан аввал ОАВда рақибнинг кучсиз эканлиги ҳақида кўп ёзишди. Жамоа футболчилари орасида бундай ҳолат кузатилмадими? 

- Йўқ. Бу ОАВнинг услуби. Эрон неча марта Жаҳон чемпионатига чиққан? Ўзбекистончи? Шундай экан Эрон клублари ҳам кучсиз эмас. 

- Кейинги турда ОЧЛ амалдаги ғолиби “Ал Ҳилол”га қарши сафарда ўйнайсизлар. Ниманинг ҳисобига ютиш мумкин деб ўйлайсиз? 

- Бизда доим умид бор, лекин имконият ҳар доим ҳам йўқ. Тўғри рақиб кучли, лекин ҳозир ҳамма билан ўйнаш мумкин. Хоҳиш истак эвазига ғалаба қозониш мумкин. 

- 22 февраль куни Москвада “Спартак”ка қарши ўртоқлик учрашуви ўтказасизлар. Ўша куни сизнинг туғилган кунингиз. Фаолиятингизда олдин ҳам бундай ҳолат бўлганми? 

- Мураббийлик фаолиятимда эслай олмайман, лекин футболчилик пайтимда туғилган кунимда майдонга тушганман. 

- “Шабаб Ал Аҳли”га қарши ўйиндан аввал Черан билан овқатлангандим, ғалаба тўпини киритганди. Кеча эса Сергеев билан тушлик қилдим. Кейинги сафар ким билан овқатланишимни истардингиз? 

- Нимага фақат бир футболчи билан овқатланаяпсиз? (кулади) Сизга рўйхат тузиб бераман. Иложи бўлса 3-4 футболчи билан боринг (кулади).

Рейтинг: +94   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика