UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  0 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  1 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  11 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Шота Арвеладзе: "Мухлисларсиз футбол қизиқмас" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Мухлисларсиз футбол қизиқмас"

ОЧЛ-2019 саралаши доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Марат Бикмаев ҳамроҳлик қилди.

"Биринчи навбатда мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Уларсиз нечта гол урамиз, нечта ғалаба қозонамиз ўз мазасини йўқотади. Рақиб мавсум ўртасида, бизда эса мавсум ҳали бошланмаган. Янги футболчилар кўп, ҳали жамоавий ўйин шаклланмаган", - дейди Шота Арвеладзе.  



"Мухлисларга раҳмат айтаман. Келиб бизни қўллаб туришганидан хурсандман. Кўп имкониятларга эга бўлдик. Аммо мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани учун ҳам бироз қийин бўлди. Энг асосийси ғалабага эришдик ва кейинги босқичга чиқдик", - дейди Марат Бикмаев.



- Агар Бикмаевнинг зарбаси голга айланмаганда сизнинг бошқа режангиз бормиди?
- Рақибларда ўйин давомида битта вазият бўлди. Улар ўша вазиятни 0:2 вақтида яратишди ва гол уришди. Мухлислар Бикмаевни алмаштиришни сўрашди, аммо охиригача унга ишондим.

- Жасур Яхшибоев ҳақида нима дейсиз?
- У мавсумолди йиғинлар вақтида ўзини яхши кўрсатди. Бугун ҳам яхши ўйнади деб ўйлайман.

- Жароҳат олган уч футболчидан қай бири "Ал Наср" билан баҳсга тайёр бўлади?
- Афсуски ҳеч ким навбатдаги баҳсгача тайёр бўлмайди.



- Адашмасам 15 йилдан сўнг "Пахтакор" клубига қайтдингиз. Қандай ҳиссиётлар?
Марат Бикмаев: 
- Албатта ҳиссиётларим ажойиб. Ҳар ҳолда футболга мана шу клубда кириб келганман. Ёшлар жамоасида ўйнаганман. Мухлислар мени яхши кутиб олишганидан хурсандман.

- Жамоада етакчи ким?
- Егор Кримец, Марат Бикмаев, Жалолиддин Машарипов, Санжар Қувватов етакчи.




Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика