UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  9 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

Шота Арвеладзе: “Мағлубиятга ҳақли эмасдик” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Мағлубиятга ҳақли эмасдик”

Кеча Суперлига 19-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:0) учрашувидан кейин матбуот анжуманида иштирок этган меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Мухлислар тўла стадионда ўйнаш ҳамиша мароқли. Биз бундай ҳолатни кам кўрамиз. Аммо шундай баҳсга майдон халал берди. Лекин бунга ишқибозлар айбдор эмас. Улар ўз севимли жамоаларига мухлислик қилишади. Биз мағлубиятга лойиқ эмасдик ва яхши ўйин намойиш этдик. Боиси, шогирдларим кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришди".

- "Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг ўн дақиқача ўзимизни йўқотиб қўйдик. Кейин охирги дақиқаларда ҳам қулай вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан самарали фойдалана олмадик. Чет эллик ҳакамлар борасида нима дейишим мумкин? Голландияда Бельгиядан, Англияда эса Испаниядан ўз чемпионатларига ҳакам таклиф этилганини кўрмаганман".

- "Бу ерда мен “Пахтакор” бошқарувига келгунимча чет элдан ҳакам таклиф этишга сабаб бўладиган нималар рўй берганини билмайман. Буни яхшилаш ёки ёмонлаш ниятида эмасман. Бугунги учрашувда фаолият юритган ҳакамлар Россиядаги жаҳон чемпионати баҳсларини бошқарган юқори савияли ҳакамлар саналади. Бу ерда илгари рўй берган ҳолатни сизлар мендан кўра, яхшироқ биласизлар".

- "Бугунги баҳсда “Навбаҳор” таркибида собиқ “пахтакорчилар” тўп суришди. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома икки томоннинг ўзаро розилигига кўра бекор қилинади. Кимдир шартнома борасида келиша олмайди, айрим футболчиларни маош, бошқаларини эса ўйин амалиёти камлиги қониқтирмайди. Шу сабабли, ўйинчилар ўз жамоаларини алмаштиради. Бунга ёрқин мисол сифатида Криштиану Роналдуни келтириш мумкин. Жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири “Реал” билан қандайдир масалада келиша олмай “Ювентус”дан қўним топди".

- "Бугунги учрашувда собиқ “пахтакорчилар”нинг эмас, кўпроқ ўз шогирдларимнинг ўйинини кузатдим. Бугунги мағлубиятга “Навбаҳор” жамоаси сабабчи. Боиси, мезбонлар яхши ўйин намойиш этишди".

Азим Аҳмедов (“Пахтакор” ярим ҳимоячиси):  - "Биз бугун қийин ўйин бўлишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Учрашув давомида кўплаб қулай вазиятларга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик. Қисқаси, омадимиз келмади. ”Навбаҳор” эса ўз имкониятидан фойдаланди ва ғалаба қозонди.Ушбу ғалаба билан жамоа мухлисларини табриклайман. Менимча, бундай мухлисларга эга жамоа Чемпионлар Лигасида ўйнашга ҳақли". 

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати. 

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика