UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  1 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Шота Арвеладзе: "Ҳеч қачон футболчиларимга кўп гол урманглар демайман. Бу мухлисларга ва рақибга нисбатан ҳурматсизлик бўлади" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ҳеч қачон футболчиларимга кўп гол урманглар демайман. Бу мухлисларга ва рақибга нисбатан ҳурматсизлик бўлади"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Локомотив” (7:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг “шерлар” бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.




- Дерби учун ноодатий ҳисоб бўлди. Бугунги ўйин "Бавария" - "Барселона" баҳсига ўхшаб кетди. Йигитлар учун хурсандман. Қийин даврдан ўтиб олдик. Яхши ўйнадик ва баҳсни назорат қилдик. Бешта алмаштириш амалга оширганда ўйин суръатини бирдек сақлаш қийин, лекин биз буни уддаладик. "Насаф" билан ҳам, бугун ҳам шундай бўлди. Захирадан тушган футболчилар ўзларини кўрсатишди. Уларнинг шундай яхши ишлаётганидан бахтиёрман. Бу баҳс дерби тарихидан ўрин олади деб ўйлайман. "Локомотив"га бундай қийин ҳолатдан тезроқ чиқиб олишларини тилайман, - дейди Шота Арвеладзе. 

- Сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси йиғин ўтказади. 3 сентябрь куни Тожикистон билан ўртоқлик ўйини бор. "Пахтакор" эса 1 ва 5 сентябрь кунлари ўйин ўтказади. Кейин Қатарга учиб кетади. Терма жамоага футболчиларни қўйиб юборасизми?

- Аввало терма жамоага футболчини қўйиб юбормасликка ҳаққим йўқ. Бундан ташқари футболчилар ҳам терма жамоада ўйнашни исташади. Умид қиламанки, бизнинг чемпионат ўйинлари ҳамда Чемпионлар Лигаси олдидан маъқул ҳолат топилади.

- Томас Мюллер интервью бериб бош мураббий танаффус вақтида футболчиларга 6тадан кўп гол урманглар деганини айтди. Сиз ҳам футболчиларга шундай дедингизми?

- Бундай интервьюни кўрмадим. Натижа қандай бўлишидан қатъи назар мухлислар учун ўйнашда давом этамиз. Рақиб, мухлислар ҳамда ўз жамоангни ҳурмат қилиш лозим. Футболчилар ўз имкониятларини охиригача намойиш этишлари лозим.

- Сентябрь ойида жуда тиғиз тақвим ва ОЧЛ баҳслари кутмоқда...

- Тўғри жуда ҳам оғир тақвим бизни кутмоқда. Биз 5 ҳафтани йўқотдик ва бу даврда даволандик. Рақибларимиз эса чемпионатда ўйинлар ўтказишди. Лекин бизда ОЧЛда 6 очко бор. Биринчи навбатда гуруҳдан чиқишимиз шарт. Кейин насиб бўлса навбатдаги баҳслар ҳақида бош қотирамиз.



Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика