Шота Арвеладзе: "Бухоро"ни ҳар томонлама доғда қолдирдик"

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2018, 20:41
"Бухоро" - "Пахтакор" (2:6) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Биз мезбонларни ҳар томонлама доғда қолдирдик, ҳужумда ҳам, ярим ҳимояда ҳам. Ўйлаганларимизни амалга оширдик. Фақат икки тўп ўтказиб юборганимиз афсусланарли бўлди. Чиройли ҳужумлар ташкил қилдик ва улардан фойдаландик. Жамоага олдинги ўйинларда бироз спортча жаҳлдорлик етишмаганди. Бугун ҳам голларни осон ўтказиб юбордик.

Мезбон жамоа ишқибозлари мағлубиятга қарамай, ўз жамоаларини мағлубиятдан кейин ҳам олқишлашди. Ўйлашимча, биз ҳам бунга муносиб бўлдик", - дейди Шота Арвеладзе.

  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›