UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Шота Арвеладзе: “Биринчи финалчи бўлдик. Бундан хурсандман” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Биринчи финалчи бўлдик. Бундан хурсандман”

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ва Тиаго Безерра иштирок этди.

Шота Арвеладзе: - Бугунги ўйин оғир бўлишини билардик. Ярим финалнинг битта ўйиндан иборат эканлиги ҳам учрашув шиддатли ўтишидан далолат берарди.

“Қўқон-1912” жамоаси билан ҳар доим мураккаб ўйин бўлган. Гоҳ сафарда бўлсин, гоҳ ўз майдонимизда бўлсин. Бу бизни бироз хавотирга соларди. Биз Қўқонга финалга чиқиш учун келгандик. Ҳақли равишда финалга чиқдик. Ўтказиб юборган иккита гол бизга халал бермади ва бешта гол урдик.

“Пахтакор” мухлисларини ҳам бугунги ғалаба билан табриклайман. Улар бугун бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришди. Бугун чиройли ўйин намойиш этган футболчиларга ҳам раҳмат айтаман.

- Ўйин куни тушдан сўнг баҳс ҳаками эълон қилинди. Фаолиятингизда шундай ҳолат бўлганми?

- Бу савол менга эмас.

- Ҳужумда тўрт нафар ҳужумкор футболчига майдонда қандай қилиб жой топиб бердингиз?

- Буни дарҳол амалга ошира олмадик. Черан ва Машарипов майдонда катта ҳажмда ишни бажаришмоқда. Улар тўпни ушлаб туриб, зарур пайтда паслари билан ҳужумни бошлай олишади. Бирданига тўрт ҳужумкор футболчига жойни топишимиз осон бўлмади.

- Финалда ким рақиб бўлишини истардингиз?

- Олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Финал битта ўйиндан иборат. Биз биринчи бўлиб ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олдик, бундан хурсандман. Финалда нима бўлишини энди кўрамиз.

Тиаго Безерра: - Биринчи навбатда мухлисларимизга миннатдорчилик билдириман. Қўқонда доимо оғир бўлган. Бугун биз тез гол урдик, аммо тезда ҳисоб тенглашди. Аммо юқори мақсад қўйган жамоа ғалаба қозониши керак. Лекин шундай бўлса-да, финалга лойиқ эканлигимизни исботладик. Яна бир бор мухлисларимизни табриклайман.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика