"Шўртан"ни 8 нафар футболчи тарк этади

Narzulla Saydullayev
3 дек 2016
Ғузорнинг "Шўртан" клуби 2016 йилги мавсумни 9-ўринда тугатди.

"Мавсумни 9-ўринда тугатдик. Энди янги мавсумга тайёргарликни декабрь ойи ўрталарида бошлаймиз. Аввало барча қарздорликлардан қутулмоқчимиз. Насиб қилса янги йил байрамигача барчаси ижобий ҳал қилинади. Жамоа мураббийлар штаби ўз ўрнида қолади. Фақат маслаҳатчи мураббий қидираяпмиз. У хорижлик бўлмайди. "Шўртан"ни 8 нафар футболчи тарк этиши аниқ, фақат уларнинг фамилиясини ҳозир айта олмайман", - дейди "Шўртан" клуби ижрочи директори Шоди Номозов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia