UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  21 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  41 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  18 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

“Шўртан”: Йиғинда уч нафар янги футболчи бор Янгиликлар

“Шўртан”: Йиғинда уч нафар янги футболчи бор

Теглар :  Шўртан
Шу кунларда чемпионатимизнинг иккинчи даврасига қизғин ҳозирлик кўраётган жамоамиз таркибига янги футболчилар ҳам келиб қўшилмоқда.

Жумладан В.Легай ва Г.Кочнев қўл остида ўтаётган машғулотларда Суннатилло Мамадалиев (“Сўғдиёна”), Ҳасанбой Эргашев (“Навбаҳор”) ва Аббос Омонов (“Машъал”) каби футболчилар иштирок этишмоқда.

Аслида, бу футболчилар “Шўртан” учун бегона эмас. Ҳар уч нафар ўйинчи ҳам ўтган йили Ғузор жамоаси шарафини ҳимоя қилишган эди. Тақдир таққозоси билан улар яна жонажон жамоаларига қайтишди ва “Оқ бўрилар”нинг иккинчи даврадаги зафарли юришларига ўз ҳиссаларини қўшиш ниятидалар.

Ўз ўринда яна бир янгиликни айтиб ўтиш керак, бугун 11 июль санасида “Шўртан”нинг мураббийлар гуруҳи ва футболчилари Тошкентдаги Республика спорт тиббиёт илмий-амалий марказида ўз саломатликларини текширувдан ўтказишмоқда.  Жамоа аъзолари кечга яқин тайёргарлик жараёнларини давом эттириш мақсадида яна Ғузордаги ўз қароргоҳларига қайтишади. Ғузордаги машғулотлар 18 июлга қадар давом эттирилади.   

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
   

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика