"Шўртан": Волков қўл остидаги дастлабки ғалаба

Narzulla Saydullayev
11 янв 2016, 17:33
Янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг “Шўртан” футболчилари 11 январь куни “Насаф” жамоаси билан ўртоқлик синов назорат учрашувида майдонга тушишди.

Хабарингиз бор, “Оқ бўрилар” жамоасини яқиндагина янги бош мураббий - Александр Волков қабул қилиб олди. Айнан Қарши шаҳрида ўтган мазкур учрашувда ғузорликлар А.Волков қўл остида ҳаракат қилишди ва янги мавсумда чемпионат ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларида иштирок этишга тайёргарлик  кўраётган “Аждарлар” жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонишди. Тўпларни Зафар Полвонов (2та) ва Аббос Омоновлар киритишди.

Ушбу учрашувда “Шўртан” жамоаси қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:
Элдор Тожибоев, Олим Каримов, Умар Эшмуродов, Лазиз Убайдуллаев, Ғулом Раҳмонов, Зафар Полвонов, Игорь Таран, Юсуф Бўриев, Холмурод Холмуродов, Алишер Зиёвуддинов, Суннат Мамадалиев.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар:
Акмал Раҳимов (дарвозабон), Самандар Шодмонов, Жасур Бобоев, Аббос Омонов, Шахзод Хурсанов, Нурали Падаров, Мирмуҳсин Сатторов, Элёр Тоғаев, Ҳусниддин Азимқулов, Элёр Интизомов, Бобур Тўраев.   

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›