"Шўртан" тайёргарликни Ғузорда давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
26 фев 2015, 13:54
Мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган "Оқ бўрилар" жамоаси навбатдаги босқични ўз уйларида - Ғузорда ўтказмоқда.
Футболчилар Ғузордаги қароргоҳда истиқомат қилган ҳолда шу ернинг ўзида табиий чимли майдонларда кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.

Бу жараён аввало қишки йиғин давомида футболчиларнинг сунъий қопламали майдонлардан чимли майдонларга кўникма ҳосил қилишлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади

Ғузордаги тайёргарлик босқичи якшанба 1 март куни ўз ниҳоясига етади. Ва мавсумнинг сўнгги ҳал қилувчи тайёргарлиги яна Тошкентга кўчади. 3 март санасидан эътиборан "Шўртан" яна пойтахтга келади ва шу ерда машғулотларни давом эттирган ҳолда Фарғонага 1-тур учрашувига йўл олади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcshurtan.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›