UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  70 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  51 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4

"Шўртан": Стадионда бошланган байрам, ҳали давом этади Янгиликлар

"Шўртан": Стадионда бошланган байрам, ҳали давом этади

Жорий йилги мусобақада Ғузорнинг «Шўртан» жамоаси ғолиб чиқди – «Оқ бўрилар» турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси - «Қўқон-1912»ни нақд 6 очкога ортда қолдиришди.
Бутун мавсум давомида стадионга ташриф буюрган ва севимли футболчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган фидоий мухлислар сўнгги тур учрашувига ҳам байрамона руҳда ташриф буюришди. Бу сафар ҳам «Шўртан» жамоаси ғузорликларга ғалаба шодиёнасини тақдим этишди ва ўз ҳисобларига рекорд даражадаги – 77та очкони ёзиб қўйишди. Навбатдаги учрашувда ҳам ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этган тажрибали ҳужумчи Виктор Клишин эса мавсумдаги 40-голини дарвозага киритишга муваффақ бўлди.  

Учрашув якунига етгач, стадионда катта байрамнинг нишонаси бошлаб юборилди. Ҳар иккала жамоа вакиллари ҳамда ҳакамлар гуруҳи мухлислар олдида саф тортишди. Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокими, Олий Мажлис сенатори, туман футбол федерацияси президенти Донаев Шомурод Холбоевич футбол бўйича 2014 йилги Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида муддатидан олдин - ҳам Олий лига йўлланмаси, ҳам мусобақа чемпионлигини қўлга киритган «Шўртан» жамоаси, клуб раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар гуруҳи, футболчилар ва мухлисларни қутлади. Ғузор жамоаси мамлакат футболида ўз ўрни ва обрўсига эга эканлигини таъкидлаган Ш.Донаев, янги – 2015 йилги футбол мавсумида ҳам «Шўртан» жамоасининг олдига кучлилар сафида чиройли ва мазмунли ўйинлар намойиш этиб, ажойиб ғалабаларни қўлга киритиб, мухлисларни қувонтириш каби мақсадлар қўйилганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, «Шўртан»ни 2014 йилги футбол мавсумида катта ғалабага етаклаб келган бош мураббий Мухтор Қурбонов, шунингдек бошқарув ва ташкилий ишларда жонбозлик кўрсатган клуб Бош директори Облаёр Расуловлар ўзбекона урф-одатларимизга кўра Ғузор тумани ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари – зарбоф тўн, белбоғ ва дўппи билан тақдирланишди.

Ҳар иккала жамоа сардорлари эса давлатимиз мадҳияси садоси остида 2014 йилги биринчилик байроғини туширишди.

Биз юқоридаги мақоламизга «СТАДИОНДА БОШЛАНГАН БАЙРАМ, ҲАЛИ ДАВОМ ЭТАДИ» сарлавҳасини бежизга танламадик. Гап шундаки, 2014 йилги Ўзбекистон биринчилигида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз аъзоларини муносиб тақдирлаш ва уларга байрам дастурхони ташкил қилиш клуб раҳбариятининг режасида бор. Демак, «Шўртан» учун ҳозирча мавсум тўлиқ якунига етган эмас...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика