“Шўртан” – “Қўқон-1912” превью

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2016
18 ноябрь куни жамоамиз меҳмонда “Шўртан”га қарши майдонга тушади. Мазкур учрашувга доир статистик маълумотлар билан танишинг.

Олий лигадаги тўртинчи учрашув

“Қўқон-1912” ҳамда “Шўртан” клублари олий лигада бугунга қадар уч марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг иккитасида вакилларимиз ғалаба қозонга бўлса, битта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Биринчи даврада  Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ўтган йили Ғузордаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Ғузорда ўтган учрашув
01.10. 2015
“Шўртан” – “Қўқон-1912” – 2:2


Ҳакамлар
Жума куни бўлиб ўтадиган ўйин ҳасан Рўзиевга ишониб топширилди. 18 ноябрь куни Ғузор шаҳрида ўтказладиган ўйинни Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлди.

Олий лига
29-тур
«Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz