UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  0 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  4 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  4 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  6 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  3 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   2 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  6 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  9 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  3 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1

“Шўртан” мавсумдаги илк йирик ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

“Шўртан” мавсумдаги илк йирик ғалабасини қўлга киритди

Ғузорнинг “Шўртан” клуби 20-турни Ғузорда “Гулистон”га қарши ўтказиб йирик ғалабага эришди – 3:0.
Шу тариқа, ғузорликларнинг олий лигадаги 8 ўйинлик ғалабасиз серияси якунланди. Охирги марта “Шўртан” биринчи даврада, 11-турда Косонсойда “Навбаҳор” устидан ғалабага эришганди (1:0). Шундан сўнг бўлиб ўтган кетма-кет саккиз ўйинда “оқ бўрилар” рақибларини таслим қила олмай келишди.

Клубнинг ўз майдонидаги охирги ғалабаси эса анча олдин қайд этилган. 20 апрель куни олий лиганинг 6-тури доирасида “Шўртан” “Қизилқум”ни таслим қилганди (2:0). Қарийб беш ойлик танаффусдан сўнг ғузорлик мухлислар ўз севимлилари иштирокидаги ғалабали ўйиннинг гувоҳига айланишди.

“Шўртан” учун “Гулистон” устидан қозонилган ғалаба мавсумдаги дастлабки йирик ғалаба бўлди. Охирги марта клуб ўтган йилнинг ёзида рақиб устидан камида уч тўп фарқи билан ғолиб чиқа олганди. 2012 йил 17 августида Ғузорда “Андижон” тор-мор этилганди - 6:1. Шундан сўнг “Шўртан” олий лигада 19та ўйин ўтказди ва рақибни йирик ҳисобда таслим қила олмади. Ниҳоят 28 сентябрь оқшомида бу қора анъанага ҳам барҳам берилди.

Бундан ташқари “Шўртан”нинг ўзи учун яхши анъанаси давом этмоқда. Зоир Тўрақулов бошчилгидаги клуб олий лигада кетма-кет учинчи ўйинда ҳам гол ўтказгани йўқ. Дастлаб Ғузорда “Бунёдкор” билан, сўнгра сафарда “Олмалиқ” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйналганди. “Гулистон” ҳам “Шўртан” дарвозасига йўл топа олгани йўқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика