UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади Янгиликлар

"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади

"Шўртан" ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўзаро ҳамкорликни давом эттиради.

Ҳабарингиз бор, "Шўртан" профессионал футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан икки йилдан буён профессионал футболчиларни тайёрлаш бўйича ишлаб келмоқда. Бу бўйича шартнома имзолаган. 

"Шўртан" футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси  ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси доирасида ташкил этилган Про лига баҳслари ҳамда Ўзбекистон Кубоги ўйинларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Бунинг учун маҳаллий, иқтидорли футболчилар хизматидан кенг фойдаланиб келиняпти.

Бугун "Шўртан" таркибида Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари бўлган Асадбек Самариддинов, Ойбек Жонибеков ва Чориёр Турсунқулов тўп тепмоқда.

Шунингдек,  ЎзПФЛнинг U-19 чемпионати иштирокчи бўлган "Шўртан" U-19 жамоасида ҳам Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академия тарбияланувчиларидан ўн бир нафари мавжуд. Демак, ўзаро ҳамкорликдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор.

"Шўртан" футбол клуби ҳамда Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан келгуси ҳамкорликда янги номлар ва маҳоратли футболчилар кашф этилади деган умиддамиз. 

"Шўртан" профессионал футбол клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўзаро ҳамкорликни ўзайтириш мақсадида меморандум имзолади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика