UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Каннаваро Тошкентда   1 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  6 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  10 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6

"Шўртан": "Келажак - ёшлар қўлида" Янгиликлар

"Шўртан": "Келажак - ёшлар қўлида"

Теглар :  Шўртан
“Шўртан" футбол клуби ўз тарихида илк маротоба янгича тизимда ишлаш бўйича қарор қабул қилди.

Тизимга асосан, “Шўртан” футбол клуби академиясига ёш тоифаси бўйича иқтидорли футболчиларни ҳамда ёш истеъдодларни қидириб топиш ва уларни академияга жалб қилиш ишлари бошланганини эълон қилганди. 

Шу боис, “Шўртан” раҳбарияти томонидан клуб академияси тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда клуб раҳбарлари ҳамда мураббийлар штаби вакиллари иштирок этишди. Мазкур йиғилишдан мақсад, “Шўртан” келажаги ҳисобланадиган ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитларни ота-оналарга намойиш қилиш эди.

“Оқ бўрилар” академияси тарбиланувчилари ЎФА томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда иштирок этиши натижасида ўз маҳоратларини ошириб боришлари ва профессионал футболга тайёрлаб боришлари айтиб ўтилди.

Яна бир жиҳати шундаки, "Шўртан" футбол академиясини тамомлаган битирувчиларга гувохнома берилади.

Қолаверса, академия тарбиланувчилари мунтазам равишда ётоқхона, спорт либослари, иссиқ овқат ва футболчи учун керакли бўлган барча эҳтиёжлар билан таъминланади.

Шундан сўнг, йиғилишга ташриф буюрган тарбияланувчиларнинг ота-оналари учун академияда ўзига хос "экскурсия" ташкил этилди ва уларга ётоқхона, ошхона, машғулот майдонлари таништирилди.

“Шўртан” футбол клубининг мақсади нафақат Ўзбекистон футболи учун, балки, келажакда Осиё ва Европа майдонлари учун тажрибали футболчиларни етказиб бериш ва Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларини мунтазам равишда футболчилар билан таъминлаб туриш эканлигини билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика