UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  102 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

“Шўртан” футбол академиясида битирув кечаси бўлиб ўтди Янгиликлар

“Шўртан” футбол академиясида битирув кечаси бўлиб ўтди

“Шўртан” футбол академияси мана бир неча йилдирки маҳаллий ёшларни ўзига жалб этиб, янгидан-янги иқтидорларни кашф этмоқда ва бу иқтидорлар бош жамоага ҳам жалб этилмоқда.

Бугун “Шўртан” футбол мактабида навбатдаги 2006 йилда таваллуд топган ёш иқтидорлар футбол академиямизни битиришди.

 Битирув кечасида тарбияланувчиларнинг ота-оналари, уларнинг мураббийлари ва клубимиз раҳбарияти иштирок этишди. Тадбирни жамоамиз бош менежери Шамил Самигулович Ярулин очиб бердилар ва битирувчиларнинг кейинги фаолиятларига омад тиладилар. Маросим давомида Ғузор “Марказий” ўйингоҳи директори Искандар Бўриев ҳам “қалдирғочлар”га омад тилади. Тадбир сўнгида Шуҳрат Файзиев мураббийлигидаги 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларга “Шўртан” футбол академиясини тугатганликлари тўғрисида гувоҳнома ва эсдалик совғалар топширилди.

Футбол академиямизда яна бир янгиликка қўл урилди. Академиямизда нафақат ўғил болалар балки қизлар ҳам чарм тўп сирларини ўрганишмоқда. Бугун 16 ёшдаги қизларимиз ҳам футбол академиямизни тамомлашди. Уларга ҳам гувоҳнома ва эсдалик совғалар топширилди.

Жамоамиз раҳбарияти ўз тенгқурларига ҳар томонлама ўрнак бўлган битирувчиларнинг ота-оналарига ҳам ҳам клубимиз ташаккурномаларини тақдим этишди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика