UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  0 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  11 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  3 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  19 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  25 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  5

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов истеъфога чиқарилди Янгиликлар

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов истеъфога чиқарилди

ПРО-Лига қатнашчиси Ғузорнинг «Шўртан» жамоасида ўзгаришлар юз берди.

Хабарингиз бўлса керак, пайшанба куни «Оқ бўрилар» ўз майдонида чемпионатнинг 8-туридан ўрин олган «Машъал»га қарши баҳсда рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Шу боис бугун жамоанинг Ғузор шаҳридаги қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни клуб вице-президенти Виктор Алешниковнинг ўзи олиб борди. Жамоанинг сўнгги пайтларда қимматли очколарни бой бераётгани раҳбарият ва мухлисларни ташвишга солиб келаётганди. Шунинг учун кун тартибидан ўрин олган асосий масала - мураббийлар штабининг фаолиятини кўриб чиқиш эди. Якунда бош мураббий Асрор Алиқулов раҳбарият томонидан истеъфога чиқарилди. Шунингдек унга яқиндан ёрдам бериб келган мураббийлар - Ботир Қодирқулов билан Акмал Саидқуловга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ушбу мураббийларнинг «Шўртан» ривожи учун қилган мехнатларига миннатдорчилик билдириб дўстона равишда хайрлашди.

Эндиликда жамоани вақтинчалик Баҳодир Шоймардонов бошқариб турадиган бўлди. Унга дарвозабонлар мураббийи Эркин Мирзаев кўмаклашади. Шоймардонов бунга қадар «Шўртан»да техник-директор лавозимида ишлаб келаётганди. Душанба куни ғузорликларни Фарғонада «Истиқлол»га қарши ўйинга Шоймардонов олиб тушади. Клуб раҳбарияти бош мураббийликка ҳозирда бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда. Яқин орада шулардан бири билан расмий тарзда музокара ўтказилиб, янги бош мураббийни кенг оммага таништиради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика